“Рубин” клубининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев ҳамюрти, “ЦСКА” футболчиси Аббосбек Файзуллаевнинг имкониятларига баҳо берди.
Раҳмоналиевнинг сўзларига кўра, “ЦСКА”нинг ёш юлдузи келажакда Европанинг топ клубларида ўйнаш учун барча имкониятларга эга.
Шу билан бирга, Умарали Аббосбек Файзуллаев Европага кўчиб ўтиш учун ўз устида ишлашда давом этиши кераклигини таъкидлади.
“Юз фоиз Аббосбек Файзуллаев яхши футболчи бўлиб етишиши ва Европанинг топ клубида ўйнаши мумкин. Ўйлайманки, хорижда тўп сураётган барча ўзбек футболчилари исталган жойда ўйнай олади. Лекин сиз ўзингизга ишонишингиз ва ишлашда давом этишингиз керак. Аббос жуда яхши йигит ва ажойиб футболчи”, — деди Раҳмоналиев чемпионат мухбири Владислав Круглов билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев 20 май куни “Нижний Новгород” билан ўйинда “ЦСКА” клуби асосий таркибида майдонга тушиб, жамоасининг 2 голига ҳаммуаллифлик қилди. Учрашув москваликларнинг 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Изоҳ (0)