“Ўзкомназорат” инспекциясининг Хоразм вилоят ҳудудий шўбаси, вилоят Электромагнит мослашув хизмати ҳамда Янгиариқ туман ИИБ томонидан Янгиариқ тумани ҳудудида навбатдаги мониторинг тадбири ўтказилди. Бу ҳақда “Ўзкомназорат” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, тадбир давомида Янгиариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро мамлакат ҳудудида фойдаланишга рухсат этилмаган 6 дона рацияни интернет тармоғидаги платформалар орқали сотмоқчи бўлганлиги аниқланган.
Туман ИИБ томонидан мазкур радиоэлектрон воситалар сотилиши олди олиниб, фуқарога нисбатан радиоэлектрон воситаларини сотиш тартибига риоя қилинмаганлиги ҳолати юзасидан чора кўрилган.
Изоҳ (0)