Жиззах вилоятида Электромагнит мослашув хизмати ҳамда Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида вилоят ҳудудлари бўйлаб мониторинг тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда “Ўзкомназорат” матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/04/03/2024-04-03 21.48.52-zqxw0194.jpg)
Маълум қилинишича, тадбир давомида Жиззах шаҳридаги “Ўратепалик” МФЙ ҳудудида жойлашган МЧЖ ходими М.О. томонидан мазкур корхона иш фаолияти давомида 2 дона Баофенг русумидаги радиоэлектрон воситалардан рухсатномасиз фойдаланиб келинаётгани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига юборилди.
Изоҳ (0)