Андижон вилояти Асака туманида Lacetti русумли транспорт воситасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 15 май куни соат 11:20 ларда Асака тумани “Қашқар” маҳалласи Зиёлилар кўчасидан ўтган 4Р-112Э Асака—Ҳумо автомобиль йўлининг 2-километрида 58 ёшли С.А.га тегишли Lacetti русумли транспорт воситасининг двигатель қисмидаги носозлик туфайли ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин оқибатида транспорт воситасининг олд қисми қисман ёниб кетган, тан жароҳати олганлар йўқ.
Ўт ўчирувчи экипажлар томонидан ҳозирда ёнғин бартараф этилиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда, — дейилади хабарда.
14 май куни Тошкент шаҳри Учтепа туманида Cobalt русумли транспорт воситаси ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Ундан олдин эса Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ҳаракатланиб кетаётган “Жигули”, Наманганда Damas ёнганди.
Изоҳ (0)