Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Чирчиқ шаҳрида ёниб кетган Lacetti автомобили юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 3 декабрь куни соат 17:30 ларда Чирчиқ шаҳар Алишер Навоий кўчаси (Оққовоқ чорраҳаси яқинида) ҳайдовчи 1983 йилда туғилган Андижон вилоятида истиқомат қилувчи Р.Ш. бошқарувидаги Lacetti русумли транспорт воситаси ҳаракатланиб кетаётган вақтида двигатель қисмида чиққан ёнғин (ташқи таъсирларсиз) оқибатида қисман ёниб кетган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилиб, ҳозирда фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Андижон вилояти Шаҳрихон туманида Cobalt машинаси ёниб кетгани, Андижонда йўл четида турган Nexia’да ёнғин чиққани, Қамчиқ довонида лак-бўёқ ортилган юк машинаси ёниб кетиши оқибатида бир неча киши жабрлангани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда Damas билан тўқнашган Captiva ёниб кетганди.
Изоҳ (0)