А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи 228,8-километрида кучли жала оқибатида йўлнинг ҳаракат қисмини лой ва қумтошли масса қоплади. Бу ҳақда “Қамчиқавтойўл” хабар берди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича ФВВ, ЙҲХХ ҳамда “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК ходимлари томонидан тезкор чоралар кўрилган.
Қайд этилишича, куч воситалари ёрдамида муаммони бартараф этиш бўйича олиб борилган зарур амалий ҳаракатлар натижасида йўлнинг Тошкент —Водий йўналиши соат 00:55 да автомобиллар ҳаракати учун очилган. Соат 02:45 да эса Водий—Тошкент йўналиши ҳам очилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Вазият назоратга олинган. ФВВ ходимлари томонидан довонда қолиб кетган ҳайдовчи ва йўловчиларга чодирларда иссиқ ичимлик ва егуликлар тарқатилиб, ёрдам кўрсатилмоқда, — дейилади хабарда.
“Ўзгидромет” 11 май куни республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабар берганди.
Изоҳ (0)