Қалин қор ёққани сабабли 8 февраль куни соат 00:50 дан А-373 халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани тўғрисида хабар берилганди. ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, айни вақтда довон орқали транспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилган.

“Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган муҳофаза тадбирларини мувофиқлаштириб борди. Амалга оширилган зарурий тадбирлар натижасида 8 февраль куни соат 10:30 да Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди”, — дейилади хабарда.
“Ўзгидромет” 7−8 февраль кунлари Қамчиқ довонида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Шунингдек, 7—8 февраль кунлари А-373 Тошкент—Ўш автойўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши натижасида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлиги айтилган эди.
Изоҳ (0)