Самарқанд вилоятининг қатор ҳудудларида ёмғир натижасида сув тошқини ҳодисалари кузатилди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, вилоятнинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши натижасида ёмғир сувлари тўпланиб қолиши кузатилмоқда. Жумладан: Нуробод тумани ҳудудларида ҳам кўп миқдордаги ёмғир сувлари йиғилиб, сойлардан оқиб келиш ҳолатлари кузатилган.
Ушбу ҳодисалардан фуқароларнинг жабрланиш ва биноларга талафот етиш ҳолатлари бўйича ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган. Ҳозирда вазиятлар тўлиқ назоратга олиниб, ФВБ, ИИБ, ҳокимлик ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун шай ҳолатга келтирилган.
Изоҳ (0)