Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида кадастр ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтда калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати муносабат билдирди.
![](/static/2024/05/10/2024-05-10 21.42.13-wx422sgl.jpg)
Маълум қилинишича, кадастр ходимига қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)