Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Миробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 9 май куни соат 19:30 ларда Миробод тумани Ислом Каримов—Тарас Шевченко кўчалари кесишган чорраҳада иккита автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлган. 23 ёшли Ш.И. бошқарувида бўлган Lacetti ва 50 ёшли О.Н. бошқарувида бўлган Lacetti билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин Тошкентда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этгани, Сурхондарёда одам ўлими билан боғлиқ авария содир бўлгани, Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti бир-бири билан тўқнашгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)