Грузиянинг 2024 йилда туризм соҳасидан оладиган даромади 4,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Бу ҳақда Galt&Taggart инвестиция компанияси ҳисоботида айтилади.
Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки уч ойида Грузияга 1,3 миллион нафар хорижлик сайёҳ ташриф буюрган, бу йиллик ҳисобда 7,6 фоизга кўпдир.
Ҳисобот даврида Грузияга туризм мақсадида 938,6 минг киши ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 11 фоизга ошиқ.
Аввалроқ сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган мамлакатлардан бири Туркия 2023 йилда салкам 57 миллион туристни қабул қилиб, бунинг ортидан 4,3 миллиард долларлик даромадга эга бўлгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)