НАТО ўз ҳудудида Россиянинг зарарли гибрид ҳаракатлар юритганлигини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот томонидан чоп этилган пресс-релизда хабар берилди.
НАТО сўнгги пайтларда иттифоқдошлар ҳудудида содир бўлган, шу жумладан Чехия, Эстония, Германия, Латвия, Литва, Польша ва Буюк Британияга таъсир кўрсатган Россиянинг зарарли фаолияти билан боғлиқ равишда бир неча шахсларни тергов қилиш ва айблов эълон қилишга олиб келган зарарли ҳаракатлардан чуқур хавотир билдирган.
Россиянинг зарарли фаолиятига саботаж, зўравонлик ҳаракатлари, кибер ва электрон аралашувлар, дезинформация кампаниялари ва бошқа гибрид операциялар киради.
НАТО давлатлари Россиянинг иттифоқчилар хавфсизлигига таҳдид соладиган гибрид фаолиятидан чуқур хавотир билдирмоқда, — дейилади хабарда.
НАТО бу ҳаракатларга якка тартибда ва биргаликда қарши туришини айтиб, Россиянинг ҳаракатлари иттифоқчиларнинг Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишига тўсқинлик қилмаслигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)