Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги республикадаги “Ўлмас полк” юришини бекор қилди. Бу қарор хавфсизлик нуқтайи назаридан қабул қилинган, дея таъкидлади вазирлик. Тадбир онлайн тарзда ўтиши ҳам мумкин.
“Одамлар гавжум жойларда жиноят содир этиш хавфининг олдини олиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширмоқдамиз”, — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.
“Ўлмас полк” Қирғизистонда 2014 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Оммавий юриш фақат 2020 йилда коронавирус пандемияси сабабли бекор қилинганди.
Маълумот учун, бу йил хавфсизлик нуқтайи назаридан Россияда ҳам “Ўлмас полк” юришини ўтказмасликка қарор қилинган.
Изоҳ (0)