• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Касалликдан азобланган, оилавий муаммолардан қийналган, киночилар эътиборидан четда қолган актёр Машраб Кимсановни хотирлаймиз (фото)

    Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов фаолияти давомида кўплаб саҳна асарларининг тарихга муҳрланишига сабаб бўлди. У “Водиллик келин”, “Оловли йўллар”, “Отамдан қолган далалар”, “Масхарабоз”, “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт-мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, “Сеҳрли қалпоқча”, “Онагинам орзуси” каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор “Тоғлик куёв” фильмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади.

    Фото: Скрин

    Актёр 1976—1979 йилларда “Ўзбекфильм” киностудиясида режиссёр ассистенти бўлиб ишлаган. Шундан сўнг уни кам сонли ёш ижодкорлар қаторида 1983 йили Москвадаги “ВГИК”нинг актёрлик факультетига ўқишга юборишган.

    Фото: Скрин

    Актёрнинг турмуш ўртоғи актриса Адолат Кимсанова “Дарё”га берган интервьюсида Машраб Кимсановнинг касалликка чалиниши ҳақида сўзлаб берганди.

    — Ҳаёт ташвишлари энг кучли инсонни ҳам енгиб қўяр экан. Баъзи инсонлар эътибор бермайди ёки ўзини бошқа юмушлар билан чалғитади. Менимча, турмуш ўртоғим ана шундай ташвишларни кўнглига оғир олди. Умр бўйи “Кино яхши бўлиб кетади”, деган умид билан кунни кунга улади. Мени ҳамиша “Ҳали зўр роллар ижро этамиз, қийинчиликлар ортга қолади”, деб юпатарди-ю, аммо ўзи бунга амал қилмади. Машраб Кимсанов Россияда таҳсил олган, профессионал кино мутахассиси ҳисобланади. Бундай илмли ва катта тажрибага эга бўлган инсон кўчадан олиб келинган одамларга роль берилаётганини кўриб, юрагига оғир оларди.

    Фото: Скрин

    Ҳатто ундан баъзи режиссёрлар бепул роль ижро этишини сўраган пайтлар ҳам кўп бўлди. Аммо ўшанда ҳам нолимай “Майли, кино-ку”, деб ролларини сидқидилдан ижро этарди. Йиллар давомида кўнглида йиғилган кемтиклар кун келиб катта касалликка чалинишига сабаб бўлди. 2018 йил илк инсультни бошидан ўтказди. Ҳассага таяниб бўлса-да, ўтган йили кинофестивалларга олиб бордим. Актёрлар қаторида юргани ҳам у инсонга анча далда бўлди. “Энди фестиваллар бўляпти, кино ҳам яхши бўлиб кетади”, деб кўнгли кўтарилди.

    Фото: Скрин

    Шунча йил яшаб, оиламизда бирор можаро бўлган эмас. Аммо яна кетма-кет икки марта инсультни бошидан ўтказди. Қайнанамнинг вафотидан кейин ота уйи Яйпанга бориб, ўша ерда тўртинчи инсультга чалинди. Тўшакка михланиб, оёқ-қўллари ишламай қолди. Бундай беморларни жойидан кўчириб бўлмайди дейишгани учун бир муддат водийда даволатдик. Ундан кейин Тошкентга олиб келиб, бу ерда ҳам узоқ муолажа олди. Аммо ҳозирча ўзгариш йўқ. Умидим бор, юрган оёқлар яна юриб кетишига ишонаман. Суянчиқ ёрдамида бир-икки қадам ташлаганига ҳам хурсанд бўламан. Илгари касални боқиш осонмас, дейишса тушунмаган эканман. Тўшакка михланиб қолганидан кейин бу гапларнинг мағзини чақяпман. Худога шукр, аввалгидан аҳволи анча яхшиланди.

    Фото: Скрин

    Яхши ҳамки шогирдларим бор экан, баъзан съёмкаларга чақириб туришади. Машраб аканинг бош томонига егуликлар, оёқ томонига эса ҳожатга керакли нарсаларни қўйиб, бир-икки соатлик съёмкаларга бориб келаман. Қайтганимдан кейин “Яхшими, нима бўлди?” деб сўрайди. Шу аҳволда ҳам съёмкаларни гапирсам қувониб кетади. Ижодкорда, бу гаплар уни суюнтиради.“Ўзбеккино”, “Ўзбекфильм” деган ташкилотлар умуман хабар олмайди, ишлари ҳам йўқ. Кино арбоблари уюшмасидан бир-икки марта хабар олишди. Ҳар замонда актёр Ражаб Адашев қўнғироқ қилиб туради. Бу йилги байрамда кимдир келар, ҳеч бўлмаса қўнғироқ қилар, деб кутдим. Аммо жимжит.

    Фото: Скрин

    Актёр юриб турса ҳаммага керак, ётиб қолса бутунлай унутиб юборилар экан. Мен-ку, майли менга эътибор беришсин демайман, аммо умрни ва саломатлигини кино ривожи учун сарфлаган инсонга ҳеч бўлмаса байрам куни битта кўкрак нишон бериш кимни ўлдирибди? Кўряпман, баъзиларга икки мартадан мукофот беришяпти, — деганди актриса Адолат Кимсанова.

    Машраб Кимсанов тўртинчи инсультни бошдан кечиргач, гапиролмай, ўрнидан қимирлолмай қолган.

    Фото: Скрин

    — 2018 йилнинг февраль ойида илк марта инсульт бўлди. Ундан олдин бирор марта саломатлигидан шикоят қилган инсон эмасди. Касаллик ҳаракатланишига бир оз салбий таъсир этди. Ҳассада бўлса-да, бемалол юра оларди. Аммо ундан кейин кетма-кет икки марта инсультни бошидан кечирди. Қайнанамнинг вафотидан кейин ота уйи Яйпанга бориб, ўша ерда тўртинчи инсультга чалинди. Тўшакка михланиб, оёқ-қўллари ишламай қолди. Бундай беморларни жойидан кўчириб бўлмайди дейишгани учун бир муддат водийда даволатдик. Машраб Кимсанов бўйлари баланд, басавлат инсон эди. Тўрт йилда у кўринишдан асар ҳам қолмади, — деганди актриса Адолат Кимсанова.

    Адолат Кимсанова турмуш ўртоғи режиссёрлик қилган “Тоғлик куёв” фильмининг тасвирга олиниши билан боғлиқ воқеаларни сўзлаб берганди.

    Фото: Instagram

    — “Тоғлик куёв” фильмини суратга олиш ишлари бошланганида мен Мелис Абзаловнинг “Чимилдиқ” фильми съёмкаси билан банд эдим. Аммо турмуш ўртоғимни илк режиссёрлик ишида қўллаб-қувватлаш учун ассистент бўлиб ҳам ишлаганман.

    “Тоғлик куёв” фильмини суратга олиш ишлари жуда қизиқ кечган. Актёрларнинг гап-сўзидан тортиб, қўшиқларигача халқ оғзига тушди. Ҳатто тўйларда келин-куёв устидан гул сочиш ҳам ана шу фильмдан кейин анъанага айланди. Машраб ака тоғдаги съёмкада: “Шаҳардан гул олиб келишмабди, қизнинг қўлига гул бериш керак эди”, деб асабийлашиб турганида йўлакда атиргуллар қийғос очилганини кўрдим. “Ҳеч бўлмаса шу атиргулларни олиб, сочсак қандай бўларкан?”, деганман. Машраб ака “Хўп, ҳеч бўлмаса шундай қилинглар”, деган. Қарангки, вазиятдан чиқиш учун қилган ишимиз кейинчалик урфга айланди. Ҳозир келин-куёвларнинг устидан ана шундай атиргул япроқларини сочишяпти.

    Фото: “Дарё”

    “Тоғлик куёв” фильми севиб томоша қилингани учун авваллари ҳар байрам кунлари намойиш этиларди. Аммо телевидение ходимлари жуда ёмон иш қилишди. Қаҳрамон адашиб сув ўрнига ароқ ичган саҳналарини кўрсатмаслик учун унинг бир нечта кадрларини кесиб ташлашибди. Ваҳоланки, бу саҳналар сюжетга узвий боғлиқ. Уларни олиб ташласа, кадрлар бир-бирига боғланмайди. Чунки бош қаҳрамоннинг феъл-атвори ана шундай воқеликларга қурилган. Машраб ака бир марта кинодаги саҳналар кесиб ташланганини кўриб роса йиғлаган эди. Шунинг учунми билмадим, фильм 3-4 йилдан буён намойиш этилмаяпти. Менимча, расво қилиб ташлашгани учун ҳам намойиш этишмаяпти. Қанийди, ўша саҳналарни тиклаб, яна намойиш этишса. Бу гапларим билан кўп жойларда саводсиз, нопрофессионал инсонлар ишлаётгани ҳақида гапирмоқчиман. Уларнинг қўлидан биров яратган фильмни кесиб ташлаш, улаш ёки умуман эфирдан олиб ташлаш келади. Худди бу дўппини олиб кел деса, калласини ҳам қўшиб келадиганларга ўхшайди, — деганди актриса Адолат Кимсанова.

    02.05.2024, 14:45   Изоҳ (0)   36607
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дардларини кулги ортига яширган улкан қалб соҳиби. Марҳум қизиқчи Обид Асомовни хотирлаб

    22.10.2021, 19:26

    “Юз йилда бир туғилармиш, эл дардини айтолган”. Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Шерали Жўраевни хотирламоқда

    05.09.2023, 13:41

    “Икки фарзанд доғини кўтаришимга санъат ёрдам берган”. Маҳоратли сухандон Ўткир Сиддиқов замондошлари хотирасида 

    27.11.2023, 18:44

    Фарангиз Режаметовасиз яна бир йил: саноқли роллари билан севимли бўлишга улгурган истеъдод эгасини хотирлаймиз (фото, видео)

    16.04.2024, 12:51

    “Уддабурон болалар” фильми қаҳрамонлари 21 йилдан сўнг: улар қанчалик ўзгарган? (фото)

    02.05.2024, 13:35

    Instagram: Жамила Ғофурова тўртинчи бор она бўлди, Baby Моhi оиласида янгилик, Улуғбек Қодиров қандай автомобиль бошқаради?

    02.05.2024, 10:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.