• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Фарангиз Режаметовасиз яна бир йил: саноқли роллари билан севимли бўлишга улгурган истеъдод эгасини хотирлаймиз (фото, видео)

    Актриса Фотима Режаметова Тошкент кўчаларини пиёда кезиб, болажонларга пуфаклар улашди. Чунки шу кун унинг фарзанди марҳум актриса Фарангиз Режаметованинг таваллуд куни эди.

    Агар ёш актриса ҳаёт бўлганида бу йил 31 ёшни қаршиларди. Афсуски, ўлим уни жуда эрта олиб кетди.

    Унинг санъаткор бўлиши аниқ эди

    Санъаткорлар оиласида дунёга келган Фарангиз Режаметованинг санъаткор бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмасди. Чунки у устоз санъаткорлар Тўғон Режаметов ва Ширин Азизоваларнинг набираси бўлган. Фарангиз Режаметова фильмларда кам суратга тушган бўлса-да, саноқли роллари билан томошабинлар меҳрини қозонди. У қисқа умри давомида ҳаётда ўз ўрнини топишга ва одамларнинг муҳаббатини қозонишга муяссар бўлди.

    Фото: Instagram / @rejametovafatima

    Фарангиз Режаметованинг кино оламига кириб келиши жуда қизиқ кечган. Онаси Фотима Режаметова гастрол сафарига кетганида Ширин Азизова қўнғироқ қилиб, қизини кастингга чақиришаётгани ҳақида хабар беради. Режиссёр Зулфиқор Мусоқов Япония билан ҳамкорликда “Ойижон” номли фильмни суратга олиши ва бош ролни кичик қизалоқ ижро этиши керак эди.

    Фото: Instagram / @rejametovafatima

    — Бибиси қўнғироқ қилиб, “Фарангизни кастингга олиб бораман”, деганида ҳайрон бўлганман. Аммо “Ойижон” фильми ҳақида эшитган эдим. Чунки ҳамма фильмларнинг кастинги ҳам телевидениеда эълон қилинмасди. Ҳатто ижодкорлар аввалига бутун республика бўйлаб ролга номзод излаган экан. Аммо қизимнинг ролга тасдиқланиши ва ролни бунчалик ишонарли ижро этишини кутмагандим, — дейди Фотима Режаметова.

    “Фарангиз ҳеч чарчадим демасди”

    Фарангиз Режаметова “Ойижон” фильмидаги ролга тасдиқланган пайтда эндигина беш ярим ёшда эди. Онаси сценарийни ўқиб бир оз иккиланган, катта рол масъулияти уни бир оз ўйлантириб қўйган.

    Фото: Instagram / @rejametovafatima

    — Қизимнинг ҳаётдаги феъл-атвори қандай бўлса, кинодаги роли ҳам шундай эди. Одатда болалар режиссёрни қийнайди, улар билан ишлаш машаққатли дейишади. Аммо Фарангиз ҳеч кимни қийнамасди. Йиғлаш керак бўлган саҳналарни ҳам табиий ижро этарди. Қизимнинг болалиги тўкис бахтда ўтган. У пайтда отаси раҳматли ҳам тирик эди. Бола бўлиб йиғлагани, инжиқлик қилганини эслолмайман.

    Фото: Instagram / @rejametovafatima

    Суратга олиш пайтида тун саҳналари ҳам кўп эди. Ярим тун бўлганида ижодий гуруҳ ишни тўхтатишни, чарчашганини айтишарди. Фарангиз эса бирор марта чарчадим демаган. Ўшанда Зулфиқор Мусоқов “Олти ёшлик қиз биз билан баробар ишлаяпти. Ўз ҳисобимдан қўшимча пул тўлайман, ишни битирайлик” деганди, — дейди Фотима Режаметова.

    “Бу саҳнани қайта олиб бўлмасди”

    “Ойижон” фильмининг бир нечта эпизодлари Японияда суратга олиниши керак эди. Аммо ўша пайтда молиявий муаммолар сабаб бор-йўғи 10 кишининг Японияга боришига рухсат беришган. Энг қизиғи, ижодий гуруҳга махсус рухсатнома берилмагани учун улар сайёҳ визаси билан сафар қилган.

    Фото: Instagram / @rejametovafatima

    — Зулфиқор ака “Менга Япониядаги кўп тасвирлар керак. Сизлардан илтимос, агар камераларингиз бўлса, атроф-муҳитни кўпроқ тасвирга олинглар”, деган. Фильмда биз олган кадрлардан ҳам фойдаланилган. Фильм якунида Кенто Аосима ва Сатоко Акионинг музқаймоқ билан боғлиқ саҳнаси бор. Кўчада суратга олишга рухсатномамиз бўлмагани учун уни бир дублда олишимиз керак эди. Бунинг устига бир марта музқаймоқ теггач, уни тозалашга анча вақт кетарди. Кенто Аосима бир уринишда музқаймоқни устига суриб, бошига “қўндириб” қўйган, — дейди Фотима Режаметова.

    “Фильм премьерасида онам йиғлаган”

    “Ойижон” фильмининг премьераси нафақат Ўзбекистонда, балки Японияда ҳам бўлиб ўтган. 

    Фото: Instagram / @rejametovafatima

    — Премьера куни онам раҳматли роса йиғлаган. Сабабини сўрасам “Одамлар онаси санъаткор бўлгани учун ролга чақиришди, дейишмайди”, деганди. Унинг қувонч кўз ёшларини кўриб, ўзим ҳам йиғлаганман. Тоғаси олиб берган чиройли кўйлакчани кийиб олган Фарангиз ҳам саҳнада туриб тинмай йиғлади. Энг қизиғи, кўзини мендан узмасди. Олдига бориб сабабини сўрасам “Японияга боришни хоҳлайман”, деганди. Чунки кастингдан ўтганини айтишганида, ролни яхши ўйнасин деб Япония ҳақида кўп гапирардим, — дейди Фотима Режаметова.

    У халқаро журналист бўлиш ниятида эди

    Фото: Instagram / @rejametovafatima

    Фарангиз Режаметова фаолияти давомида бор-йўғи бешта фильмда суратга тушди. “Ойижон”, “Мурувват”, “Сеҳрли қалпоқча”, “Уй бекаси” ва “Сеҳрли қалпоқча-2” каби фильмларда катта-кичик ролларни ижро этган. Уни кўпчилик актриса бўлади, деб ўйлаганди. Аммо кутилмаганда унинг қарори ўзгарди, тил ўрганиб, халқаро журналист бўлишни ният қилди. 

    Автоҳалокат қурбони бўлди…

    Фото: Instagram / @rejametovafatima

    Актриса Фарангиз Режаметовани 2018 йили 20 июль куни Абдулла Қодирий ва Маҳатма Ганди чорраҳасидаги пиёдалар ўтиш жойида Mercedes-Benz автомобили уриб кетган. Ҳайдовчи уни касалхонага олиб борган, аммо Фарангиз йўлда вафот этган.

    Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган қизга йўл бермасдан, уни уриб юборган.

    16.04.2024, 12:51   Изоҳ (0)   99277
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дардларини кулги ортига яширган улкан қалб соҳиби. Марҳум қизиқчи Обид Асомовни хотирлаб

    22.10.2021, 19:26

    “Юз йилда бир туғилармиш, эл дардини айтолган”. Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Шерали Жўраевни хотирламоқда

    05.09.2023, 13:41

    “Икки фарзанд доғини кўтаришимга санъат ёрдам берган”. Маҳоратли сухандон Ўткир Сиддиқов замондошлари хотирасида 

    27.11.2023, 18:44

    Брэд Питт ва Анжелина Жолининг 15 ёшли қизи Вивьен онаси билан спектакль тақдимотига келди (фото)

    16.04.2024, 11:51

    Instagram: Муқаддас Саъдуллаева оиласида тўй, отасига 300 млн сўмлик машина совға қилган Зебо Раҳимова, Руслан Шариповнинг қизлари ижодга қадам қўйди

    16.04.2024, 10:50

    “Операцияга машҳур актриса бўлиб кирдим ва ҳеч ким бўлиб чиқдим”: Голливуднинг унутилган таниқли актрисалари ҳозир қаерда?

    16.04.2024, 09:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маск Starlink тизимидаги глобал узилиш учун узр сўради

    Дунё | 25 июл, 14:26

    ФВВ Сурхон қўриқхонасида ёнғин давом этаётганини рад этди

    Ўзбекистон | 25 июл, 14:13

    Россия ҳукумати таркибида “демографик махсус кучлар” тузилади

    Дунё | 25 июл, 14:00

    Ҳабиб Нурмагомедов ММА’га қайтиши учун қанча вақт кераклигини айтди

    Спорт | 25 июл, 13:55

    2025 йилнинг иккинчи ярмида премераси кутилаётган Жанубий Корея сериаллари

    Кино | 25 июл, 13:25

    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида

    Реклама | 25 июл, 12:00

    “Касалликларнинг ҳеч бири жиноят оқибатида юзага келмаган” — болалар омбудсмани Ангрендаги 15 ёшли қиз ҳолатини ўрганди

    Ўзбекистон | 25 июл, 13:12

    Аббосбек Файзуллаевнинг “Истанбул Башакшеҳир”га трансфери: сиёсат соясидаги клуб, юлдузларсиз юлдуз жамоанинг чемпионлик йўли ҳамда имкониятлар туташган манзара

    Спорт | 25 июл, 13:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.