• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Гастроэнтеролог камҳаракат турмуш тарзи олиб келадиган бешта касалликдан огоҳлантирди

    Гиподинамия — ўтроқ турмуш тарзи XXI асрнинг муҳим муаммоларидан биридир. Кундан-кунга замонавий касблар жисмоний фаолликни талаб этмай қўйди ва одамлар камҳаракат ҳаёт тарзига ўтиб қолди. Бундай турмуш тарзи саломатлик учун салбий оқибатларга олиб келиб, натижада нафақат таянч ва ҳаракат тизими, балки овқат ҳазм қилиш органлари ҳам зарар кўради.

    Фото: Shutterstock

    Ўтроқ турмуш тарзи ва ҳазм қилиш тизими касалликларининг бир-бири билан боғлиқлиги

    Ошқозон ва ичак трактининг фаолияти инсоннинг қанчалик ҳаракат қилишига боғлиқ. Жисмонан суст ҳаёт кечириш ўт пуфаги, ошқозон ва ичаклар мушагида тонус ҳосил бўлишига ва уларнинг моторикаси ишдан чиқишига олиб келади. Бунинг натижасида метаболизм жараёни секинлашади ва жигар ҳамда ошқозон ости безида ёғлар тўпланади.

    Камҳаракат турмуш тарзида ривожланадиган касалликлар

    Ўт пуфаги

    Ўт пуфагининг яхши ишлаши овқатланиш тартиби билан бирга жисмоний фаолликка ҳам боғлиқ. Ҳаракатсиз турмуш тарзи эртами-кечми ўт пуфагида қуйқалар ҳосил бўлишига олиб келади. Ултратовушли текширувда ўт пуфагида тўпланган чўкмалар ва сафродаги қуйқаларни кўриш мумкин. Ўз вақтида даволанмаслик уларни тошга айланишига сабаб бўлади.

    Ичаклар

    Камҳаракат ҳаёт тарзини олиб борадиган инсонларнинг аксариятини қабзият безовта қилади. Вақтида шифокорга мурожаат этмаслик ичакларда дивертикуляр қопчалар ҳосил бўлишига олиб келади.

    Дивертикулит кўриниши
    Фото: Pishchevarenie.ru

    Дивертикулит касаллиги йўғон ичак деворида ривожланиши мумкин бўлган дивертикуллар деб аталадиган ғайритабиий “қопчалар”нинг яллиғланиши билан кечадиган касалликдир. Бу эса инсон ҳаётини жиддий хавф остига қўяди.

    Жигар

    Жисмонан фаол бўлмаслик гепатоз касаллигининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Касаллик одатда ташқи аломатларсиз  кечади, баъзан ўнг биқинда сезиларсиз оғирлик ёки ноқулайликни ҳис этиш мумкин. Ултратовуш текширувда жигар катталашгани, эхо-сигналларнинг заифлашуви, тўқималар зичлигининг ўзгариши кабиларни кўриш мумкин.

    Касалликнинг олдини олиш учун таомномага клетчаткага бой маҳсулотларни қўшиш ва ҳазм бўлиши оғир бўлган ёғли гўшт маҳсулотлари, маргарин ва майонез кабиларни чеклаш лозим.

    Ошқозон

    Баъзан ўтроқ турмуш тарзи дуодено-гастрал рефлюксга олиб келади. Бунда ўн икки бармоқ ичакда тўпланган ва деярли ҳазм бўлган масса ошқозонга қайтиб чиқади. Касалликнинг хавфи шундаки, ошқозонга қайтган заҳарли масса унинг шиллиқ пардасини емириб юбориши мумкин.

    Ошқозон ости бези

    Фото: Shutterstock

    Камҳаракат турмуш тарзи ошқозон ости безига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Унда ортиқча ёғнинг тўпланиши безнинг фаолиятини сусайтиради. Натижада ферментлар ишлаб чиқариш ҳажми камаяди ва ошқозон фаолияти ҳам бундан зарар кўради.

    Юқоридаги касалликларнинг олдини олиш учун доимий ўтирган ҳолатда ишлайдиган ходимлар ҳар соатда 20 марта ўтириб-туриш ва 3-5 дақиқа тез юриш машқларини бажариши, тўғри овқатланиш тартибига риоя этиши, лифт ўрнига зинапоялардан фойдаланиши ва кунига камида 10 минг қадам юриши лозим.

    19.04.2024, 12:51   Изоҳ (0)   8036
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нима учун овқатланаётганда сув ичмаслик тавсия этилади?

    29.01.2024, 16:20

    Суяк шўрва нима учун табиий коллаген деб аталади?

    27.02.2024, 20:05

    Ошқозонга ёрдам беринг: ҳазм тизими яхши ишлаши учун эндокринолог тавсиялари

    18.03.2024, 11:35

    Шифокор тавсияси: эртагаёқ эндокринологга мурожаат этиш учун 16 сабаб

    18.04.2024, 16:58

    Кўз хиралашиши, қон қуйилиши ва кўнгил айниши: шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин

    18.04.2024, 13:51

    Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор

    17.04.2024, 13:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.