• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Саломатлик

    Саратон, атеросклероз, аритмия: ташқи белгиларсиз кечадиган 5 та хавфли касаллик

    Жиддий касалликларнинг асосий муаммоси — уларнинг маълум вақт давомида яширин тарзда ривожланиб боришидир, чунки эрта ташхис қўйиш орқали энг хавфли касалликнинг ҳам олдини олиш мумкин. Афсуски, баъзи касалликлар ташқи белгиларсиз кечади ва бемор ўз ҳолати ҳақида ҳатто йиллар давомида сезмай яшайди. Шунинг учун қуйида эътибордан четда қолдирмаслик керак бўлган касалликлар рўйхатини ҳавола этамиз.

    Юқори қон босими (гипертония)

    Фото: Marie Claire

    Гипертоник касалликлар аввалида ташқи белгиларсиз пайдо бўлади. Қон босимининг ошиши юрак хуружи ва қон томир касалликлари ҳамда буйрак етишмовчилигига олиб келувчи асосий хавфли омилдир. Гипертония туфайли юзага келган бош оғриғини турли дори воситалар билан босиш орқали вазият янада жиддий тус олади ва яширин гипертония ҳаётга хавф солади.

    Шу сабабли 40 ёшгача бўлган соғлом инсонлар бир йилда бир марта, 40 ёшдан ошганлар ҳамда ортиқча вазн, қандли диабет, яқин қариндошларда гипертонияси бор инсонлар йилига 2-3 марта қон босимини текшириб туриши лозим. Агар юқори қон босими аниқланса (140/90 дан ортиқ), шифокор-кардиологга мурожаат қилиш зарур.

    Пароксизмал аритмия

    Фото: Health Иссуэс

    Юрак бўлмачалари фибрилляцияси ёки пароксизмал аритмия юрак ритми бузилишига оид энг кенг тарқалган касаллик саналади. Мазкур касаллик юрак бўлмачаларининг тартибсиз (аритмия) ва жуда тез равишда қисқариши ҳисобланиб, юракда қон ивиб, лахталар ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин бўлган патологик жараёндир.

    Бўлмачалар фибрилляцияси инсульт, юрак етишмовчилиги каби оғир асоратлар хавфини оширади. Кўп одамларда, айниқса кексаларда бўлмачалар фибриляциясининг ҳеч қандай аломати юзага чиқмаслиги мумкин. Шу билан бирга, касаллик тахикардия, нафас сиқиши ёки кучли заифликка олиб келиш эҳтимоли юқори. Эрта ташхис қўйиш учун йилига бир марта ЭКГ қилиш ва шубҳали ҳолатларда шифокор томонидан кун давомида юрак уришини ЭКГда кузатиш тавсия қилинади.

    Онкологик касалликлар

    Фото: Marie Claire

    Саратон касалликлари бугунги кунда инсониятнинг етакчи патологиялар гуруҳидир. Дастлабки босқичларда ўсимталар пайдо бўлиши симптомларсиз кечади. Шунга қарамай, ички органлар онкологик касалликларининг илк белгилари бор. Аммо улар фақат онкологик касалликларга тегишли бўлмагани учун бошқа касалликлар билан адаштириб юборилади. Масалан, вазн йўқотиш, тана ҳароратининг узоқ муддатли кўтарилиши, янги ва тушунарсиз оғриқлар пайдо бўлиши, заифлик, рангпарлик, сурункали ич қотиши ва бошқа белгилар хавфли жараёндан шубҳаланишга имкон беради. Шу сабабли онкологик касалликлар белги бермасдан олдин, ҳар йили режали профилактик кўрикдан ўтиб туриш зарур.

    Қон томир атеросклерози

    Фото: Marie Claire

    Дастлабки босқичларда бу касаллик ҳам ташқи белгилар билан намоён бўлмайди. Атеросклерозда қон томирларида ёғ қатламлари ҳосил бўлади ва улар қон айланишини тўсиб қўяди. Бу эса инсульт, инфаркт каби жиддий асоратларга сабаб бўлади. Шунинг учун қондаги холестерин даражасини мунтазам равишда кузатиб бориш муҳимдир. Агар унинг даражаси кўтарилса, олдиндан мавжуд бўлган атеросклеротик қуйқаларни аниқлаш учун бўйин ва оёқдаги томирларни ултратовуш текширувдан ўтказиш лозим.

    Тўсатдан юрак тўхташи

    Шундай касалликлар гуруҳи мавжудки, ҳеч қандай белгиларсиз ёшликда тўсатдан юрак тўхташи сифатида намоён бўлади. Одатда, бу генетик жиҳатдан аввалдан мавжуд бўлган юрак касаллиги бўлиб, юрак мушаклари нотўғри ишлайди. Бу эса юрак ритми бузилишларини ­— юрак қоринчалари тахикардияси ёки фибрилляцияси юзага келиш эҳтимолини оширади.

    Ушбу хавфли касаллик насл суради: агар яқин қариндошларингиздан бири ёшлигида тўсатдан вафот этган бўлса, бу тўсатдан юрак тўхташидан содир бўлган бўлиши мумкин.

    01.05.2024, 10:41   Изоҳ (0)   5942
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кучли тахикардия нима сабабдан юзага келади?

    24.04.2024, 18:47

    Инсультнинг яна бир белгиси: овқатланиш пайтида эътибор бериш керак бўлган аломат

    26.04.2024, 09:51

    Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар

    29.04.2024, 13:32

    Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй

    01.05.2024, 09:41

    Ўзбекистонда болаларда саратонни даволаш бўйича янги келишув имзоланди 

    30.04.2024, 18:12

    Америкалик актриса Шерон Стоунни 2023 йилда юз берган ЙТҲ туфайли судга беришди

    30.04.2024, 17:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.