АҚШ президенти Жо Байден Шимолий Каролинадаги отишмадан кейин Конгрессни қурол назоратини кучайтириш бўйича қонунчилик ташаббусларини амалга оширишга чақирди.
29 апрель куни Шарлотта шаҳрида содир бўлган отишма натижасида ҳуқуқ-тартибот идораларининг тўрт нафар ходими ҳалок бўлди, яна беш нафари яраланди.
“Биз ҳуқуқ-тартибот ходимларини ҳимоя қилиш учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак. Уларга ўз ишларини бажариш ва бизни хавфсиз сақлаш учун зарур бўлган ресурсларга эга бўлиш имконини берадиган молиялаштиришни кучайтиришимиз керак. Бу қурол зўравонлиги муаммосига қарши курашиш учун кўпроқ ҳаракат қилишни англатади”, — деди АҚШ президенти.
АҚШ раҳбарининг сўзларига кўра, Америка расмийлари ҳуқуқ-тартибот ходимларини ҳимоя қилиш чораларини кўриши керак. Гап ҳужум қуроллари ва юқори сиғимли ўқдонларга эга қуролларни тақиқлаш, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини молиялаштиришни ошириш ҳақида бормоқда.
Бундан ташқари, барча қурол харид қилувчиларнинг биографик маълумотларини текшириш ва қурол ишлаб чиқарувчиларнинг суд жараёнларидан дахлсизлигини бекор қилиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)