Тошкент шаҳри Бектемир туманида салкам 17 минг долларлик дорилар ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Фуқаролар Н.Р. ва Д.Т. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Бектемир туманидаги савдо мажмуаси олдида фуқаро А.С.га 864 қути “Терафлекс Адванс” номли дори воситасини 16 750 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)