Франция қамоқхоналаридаги маҳбуслар сони 77 минг кишидан ошди. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Agence France-Presse (AFP) республика Адлия вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.
Агентлик таъкидлаганидек, 1 апрель ҳолатига кўра 77 450 киши қамоқда бўлиб, бу 2023 йил апрелига нисбатан 4 370 кишига кўпдир. Бу Франция тарихидаги энг кўп маҳбуслар сони.
Баъзи қамоқхоналар 200 фоизга тўлиб кетган. Бўш жой йўқлиги сабабли полдаги матрасларда ухлашга мажбур бўлганлар сони ҳам кескин кўпайган.
Аввалроқ Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Франция қамоқхоналаридаги бундай ҳолатни бир неча бор қоралаган эди. Ўтган июль ойида мазкур ташкилот Францияда “қамоқхоналарнинг гавжумлиги, турмуш шароити ёмонлиги ва вазиятни яхшилаш учун мақсадли саъй-ҳаракатларнинг йўқлиги билан боғлиқ сурункали муаммо” борлигини айтганди.
Изоҳ (0)