Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Жанубий Кореянинг IKC Construction корхонаси раҳбари Сеог Ги Сонни қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур корхона вакиллари билан ўтказилган олдинги учрашувларда воҳада қурилиш материаллари ва полиетилен пакетлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишга келишилиб олинган. Ушбу учрашувда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар, янги маҳаллий компанияни ташкил этиш, хорижий сармояни жалб қилиш орқали инвестиция киритиш масалалари муҳокама қилинди.
Умумий майдони 9,8 гектар майдонда амалга оширилиши режалаштирилган ушбу лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 100 минг тонна маҳсулот бўлиб, қурилиш ишларини жорий йилда бошлаш режалаштирилган.
Музокара якунида томонлар ўзаро ҳамкорликда ишлашдан мамнунлигини қайд этди.
Изоҳ (0)