Савдо фаолияти билан шуғулланувчи 149 минг 544 та юридик шахс томонидан 2024 йил январь март ойларида 5,9 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шундан 629,5 млрд сўми, яъни 10,6 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Уларнинг жами товар айланмаси 10,9 трлн сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 192,7 млрд сўмни ташкил этган.
Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС – 253,9 млрд сўм;
- фойда солиғи – 154,9 млрд сўм;
- акциз солиғи - 82,4 млрд сўм;
- ЖШОДС - 78,9 млрд сўм;
- ижтимоий солиқ - 40,4 млрд сўм;
- мол-мулк солиғи - 15,1 млрд сўм;
- ер солиғи - 3,9 млрд сўм.
Изоҳ (0)