Сурхондарёда асфальт ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти 10 кунга тўхтатилди, деб хабар бермоқда Экология вазирлиги ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси томонидан Денов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида экологик текширув ўтказилди. Текширув давомида корхона тасарруфидаги DS 117 2Е маркали асфальт бетон ишлаб чиқариш ускунаси таъмирталаб аҳволда экани аниқланди. Натижада корхона техник носозлиги сабабли “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”даги қонуннинг 4-24-моддалари талаби бузилган.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 86-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, корхона фаолияти камчиликлар бартараф этилгунга қадар 10 кун муддатга тўхтатилди.
Изоҳ (0)