Фарғонада фуқарога қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотаётган сотувчи ушланди, деб хабар бермоқда Прокуратура департаменти.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. “А.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўкони сотувчиси М.М. 40 дона “Кеклик” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини фуқаро А.А.га сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкон омборхонасидан яна 6 турдаги жами 3 851 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)