Тошкент туманида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларни муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган А.Р. хорижда ишлаб чиқарилган 3 турдаги 7 010 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини фуқаро И.Ш.га 80,4 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан жами 7 465 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Наманганда акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)