• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қимматбаҳо металлар соҳасида Илғор технологиялар илмий маркази ташкил этилади

    Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистонда геология соҳасига ҳар йили 1 триллион сўмдан маблағ ажратилиб, манзилли дастурлар амалга оширилмоқда. Натижада ўтган йили тоғ-кон саноатида ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 11 миллиард долларга етди.

    Лекин бу, асосан, қимматбаҳо ва рангли металлар йўналишида бўлиб, саноат учун муҳим минераллар бўйича фойдаланилмаган жуда катта захира мавжуд. Хусусан, юртимизда 32 турдаги шундай қазилма бойликлари бор.

    Шу боис 15 январь куни ўтган тақдимотда давлат раҳбари бу йўналишдаги имкониятларни ишга солиш бўйича топшириқлар берган эди. Бугунги йиғилишда шу борада бошланган ишлар, режа ва таклифлар кўриб чиқилди.

    Бугун жаҳонда технологик вазият тез ўзгаряпти. Электромобиль, “яшил” энергетика, электротехника саноатида камёб металларга талаб тобора ортиб бормоқда. Шунинг учун сўнгги йилларда жаҳон бозорида молибден, теллур, селен, графит нархлари кескин ошган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент бу соҳадаги улкан имкониятларни кўрсатиб ўтди. Саноат учун муҳим минераллар хом ашёси ҳамда уларнинг турини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

    Ҳозирда Ўзбекистонда 6 турдаги шундай маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бунга қўшимча платина, индий, ванадий металлари ҳамда волфрам, молибден, рух, марганес каби минераллардан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар олиш имконияти бор. Масалан, авваллари ўзимизда бўлмаган кукун металлургиясида йилига 300 миллион долларлик, ускуналар ва бутловчи қисмлар йўналишида 100 миллион долларлик қиймат яратиш мумкин.

    Яқинда Европа Иттифоқи билан муҳим минераллар бўйича эришилган келишув бу борада катта бозор очади.

    Шулардан келиб чиқиб, мутасаддиларга хорижий эксперт ва инвесторлар иштирокида камёб металлар бўйича 500 миллион долларлик истиқболли лойиҳалар дастурини шакллантириш топширилди. Бу йўналишни илм билан ривожлантириш, шу мақсадда лойиҳа офиси ташкил этиб, етакчи институт ва илмий марказларни жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда Навоий кон-металлургия комбинатида қимматбаҳо металлар захирасини кўпайтириш режалари ҳам кўриб чиқилди.

    Мутасаддилар олтин захирасини ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имкониятлари ҳақида ахборот берди.

    Президент комбинатда ишлаб чиқариш таннархини 10-15 фоизга пасайтириш, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш қамровини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Қимматбаҳо металлар соҳасида Илғор технологиялар илмий марказини ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

    29.04.2024, 20:05   Изоҳ (0)   2865
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2023 йилда Ўзбекистонда геология ишларига 180 миллион долларлик хорижий инвестициялар киритилди

    27.10.2023, 18:45

     Геология соҳасига йилига 1 трлн сўмдан маблағ ажратилгани маълум бўлди

    15.01.2024, 20:37

    Президент Тошкентда 2,5 минг киши қатнашиши кутилаётган форум бўйича кўрсатмалар берди

    29.04.2024, 15:12

    Рўйхат: Тошкентда май ойида иссиқ сув таъминоти 4 кунга ўчирилиши белгиланган ҳудудлар

    29.04.2024, 19:05

    “Фарзандларимиз ўртасида тўполон бўлишини хоҳламайман” — Шерали Жўраев ўз қўшиқларига муаллифлик ҳуқуқи олингани ҳақида (архив видео)

    29.04.2024, 18:56

    Чинозда 15 ёшли қиз эҳтиётсизлиги оқибатида чуқурга тушиб кетди 

    29.04.2024, 18:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида ҳокимият ерини 200 минг долларга сотаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 11:20

    Охири йўқ рилслар, йўқотилаётган вақт: телефон қарамлигидан қутулиш учун 8 қадам

    Лайфстайл | 28 июн, 11:02

    Қибрайда фуқаро эҳтиётсизлиги оқибатида Бўзсув каналига тушиб кетди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 10:55

    Трамп Эронга 30 млрд долларлик ядровий таклиф бермоқчи эканлигини рад этди

    Дунё | 28 июн, 10:40

    Фақат пенсияга чиққанда эмас: неча ёшдан бошлаб холестерин миқдорини текшириб бориш керак?

    Саломатлик | 28 июн, 10:35

    Трамп Эрон ҳукумати у билан имкон қадар тезроқ учрашишни истаётганини билдирди

    Дунё | 28 июн, 10:10

    Урганчда шоқоллар юргани юзасидан муносабат билдирилди (видео)

    Ўзбекистон | 28 июн, 09:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.