Наманганда 2 минг қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қамчиқ довони “Наманган мунтазам” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Ласетти автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда фуқаро А.А. ҳеч қандай ҳужжатсиз хорижда ишлаб чиқарилган 4 хил турдаги жами 2 000 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)