Наманганда акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар бермоқда Прокуратура департаменти.

Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Чуст тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Nexia-3 русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро М.М. ҳеч қандай ҳужжатсиз хорижда ишлаб чиқарилган жами 5 000 қути “Milano” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Чуст туманида ўтказиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)