Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 27 апрель куни қор ёғди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Аввалроқ синоптиклар 27 апрель куни Қозоғистон жануби ва жануби-шарқида кучли ёмғир, момақалдироқ, дўл ва жала бўлиши, шимоли-ғарбда эса ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилаётгани ҳақида огоҳлантирганди. Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида кечаси ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда.
Маҳаллий аҳолига кўра, қор асосан Жуалинский туманининг административ маркази – Бауиржана Момишули қишлоғида қайд этилган. Жуалинский тумани ғарб ва жануби-ғарбда Туркистон вилояти билан чегарадош.
Жамбил вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, 27-дан 28 апрелга ўтар кечаси вилоятда ҳаво ҳарорати -8 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. Шамолнинг тезлиги 20-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Изоҳ (0)