Adidas 2025—2026 йилги мавсумдан бошлаб “Ливерпуль”нинг янги ҳомийсига айланади, дея хабар беради Sport Business.
Манбага кўра, немис компанияси тендерда ғолиб чиқган ва мерсисайдликлар билан 2029—2030 йиллар мавсумигача ҳамкорлик қилади.
Шунингдек, Nike ва Puma компаниялари ҳам “Ливерпуль” билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлгани хабар қилинган.
Nike 2020—2021 йилги мавсумдан бери Юрген Клопп жамоаси учун кийимлар тўплами етказиб берувчиси бўлиб келган. Келишув клубнинг ўша пайтдаги таъминотчиси New Balance билан суд жараёнидан сўнг амалга оширилган.
33-турдан сўнг “Ливерпуль” 74 очко билан АПЛда 2-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионатда “Арсенал” етакчилик қилмоқда (77 очко).
“Ливерпуль”нинг навбатдаги ўйини сафарда “Эвертон”га қарши бўлади. Учрашув бугун, 24 апрель куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)