• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Кинотавсия: дунёга машҳур брендлар қандай яратилгани ҳақидаги энг яхши биографик фильмлар

    Adidas ва Puma ўртасидаги кураш, Илон Маск ҳақидаги ҳикоя, Uber’ни яратилиш жараёни ҳамда муваффақиятли бизнесларнинг қандай қурилганлиги ҳақидаги мазкур фильмлардан нафақат яхши кайфият, балки бизнес ҳақида ҳам кўплаб маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

    Ferrari

    Чиқарилган йили: 2023 йил
    Жанр: биография, тарихий, драма

    Фильмда Ferrari асосчисининг фожиали ҳаёти, оилавий муаммолари, молиявий инқироз ва ҳатто Ватиканнинг унга нисбатан қилган тазйиқи ҳақида ҳикоя қилинади. Охир-оқибат энг зўр дизайнер ва бизнесмен Энзо Феррари буларнинг барчасини енгиб ўтиб, ўз номини автомобиль саноати тарихига ёзишнинг уддасидан чиқади.

    “Чегара: Uber учун жанг”

    Чиқарилган йили: 2022 йил
    Жанр: драма

    Сериал реал воқеаларга асосланган бўлиб, Uber’нинг муваффақиятга эришиш йўли, унинг асосчиси ва собиқ бош директори Тревис Каланикнинг кўтарилиш ва пасайишлари ҳақида ҳикоя қилади. Сериални томоша қилгандан сўнг бизнес бўйича тўлиқ қўлланма ўқигандек бўласиз — жамоада кимлар бўлиши шартлиги, инвесторлар билан қандай муносабатда бўлиш, ҳатто корпоратив тадбирларни қандай ташкил қилиш кераклигини ўрганасиз.

    “Асосчи”

    Чиқарилган йили: 2016 йил
    Жанр: драма

    McDonald’s корпорацияси ва унинг асосчиси Рей Крокнинг компанияни қандай яратиши ва ривожланиши ҳақида ҳикоя қилади. Фильмда унинг бизнесга таъсири ва компаниянинг глобал муваффақиятига олиб келган ўзгаришлар тасвирланади.

    “Илон Маск: ҳақиқий темир одам”

    Чиқарилган йили: 2018 йил
    Жанр: ҳужжатли фильм

    Америкалик муҳандис, ихтирочи ва миллиардер Илон Маскнинг ҳаёти ва ютуқлари
    ҳақидаги фильм.

    “Қора душанба”

    Чиқарилган йили: 2019 йил
    Жанр: комедия

    1987 йилнинг 19 октябри қора душанба деб аталади. Ўша куни жаҳон фонд бозорлари даҳшатли даражада қулайди. Брокерлар ҳақидаги мазкур сериал йирик компаниядаги ходимларнинг ролини баҳолашга ёрдам беради. Шунингдек, банклар ва мерос масалалари билан шуғулланиш ҳақида кўп нарсаларни билиб оласиз.

    “Ака-ука дуэли: Adidas ва Puma тарихи”

    Чиқарилган йили: 2016 йил
    Жанр: драма

    Фильмда Adidas ва Рита компанияларига асос солган ака-ука ўртасидаги зиддият, оилавий бизнеснинг ажралишига ва дунёдаги иккита етакчи спорт кийими ва пойабзал брендининг яратилишига олиб келган бизнес ёндашувлар ҳақида ҳикоя қилинади.

    “Стив Жобс”

    Чиқарилган йили: 2015 йил
    Жанр: ҳужжатли фильм

    Фильм Стив Жобснинг шахсиятига бағишланган. Режиссёр IT тадбиркорни ҳар томондан ўрганади, нафақат унинг кучли, балки заиф томонларини ҳам кўрсатади. Бош қаҳрамон билан бирга томошабин биринчи iМаc компьютеридан тортиб iPhone смартфонигача қандай яратилгани билан танишади.

    “Ижтимоий тармоқ”

    Чиқарилган йили: 2010 йил
    Жанр: драма, биография

    Энг машҳур ижтимоий тармоқлардан бири Facebook’нинг яратилиш тарихи ҳақидаги фильм. Ушбу тармоқнинг бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар орасида муваффақияти Гарвард университети талабаларининг ҳаётини ўзгартириб юборади — улар бир неча йил ичида энг ёш мултимиллионерга айланишади.

    02.03.2024, 13:51   Изоҳ (0)   12431
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #биографик фильмлар#Ferrari#Илон Маск#Facebook#McDonaldъs#брендлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: Қизиқарли сюжет ва интригаларга бой 6 та корейс сериали

    11.12.2023, 10:58

    Фаҳрие Эвжен: Германияда туғилган турк муҳожирининг қизи қандай қилиб Туркиянинг “энг қиммат” актрисаларидан бирига айланди?

    20.02.2024, 16:50

    Шумтака Карлсон, итоаткор Настенька, фирибгар тулки: болаларга ёмон ўрнак бўладиган машҳур эртак қаҳрамонлари

    28.02.2024, 15:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?

     

    Тавсия этамиз

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада она-бола гиёҳфурушлар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:55

    Сурия президенти ўзини ИШИДнинг асосий қурбони деб атади 

    Дунё | 26 август, 23:40

    Тошкент вилоятида хотинини тош билан уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:31

    Банкларда муаммоли кредитлар улуши бир йилда 1,7 трлн сўмга кўпайди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:30

    Туркия транспорт вазири 225 км/соат тезликда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:55

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.