Хоразм вилоятида катта миқдорда газдан ноқонуний равишда фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди, дея хабар қилди Бош прокуратура.
Қайд этилишича, Урганч туманидаги “М” фермер хўжалиги раҳбари А.Э. фермер хўжалигига қарашли паррандачилик фермасида тижорат мақсадларида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган.
Оқибатда 3,3 миллиард сўмлик 2 миллион 49 минг метр куб газни яширин равишда ишлатган.
Ҳолат юзасидан А.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда катта миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Апрель бошларида Сурхондарё вилоятининг Денов, Қашқадарё вилоятининг Муборак ҳамда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилганди. Шунингдек, Андижонда 1,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи аниқлангани тўғрисида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)