Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Ўзбекистон президенти 2023 йил 4 декабрда ҳам қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2021 йили январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди. Шунингдек, давлат раҳбари 2019 йил августда ҳам қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди. Ўшанда бу Шавкат Мирзиёевнинг сўнгги 17 йиллик фаолиятидаги биринчи меҳнат таътили экани таъкидланган эди.
Шунингдек, ўтган йили Ўзбекистон президенти томонидан барча маҳаллий ҳокимлик ҳамда сектор раҳбарларининг меҳнат таътилига чиқиши ва даволанишини 2 босқичда ўтказиш маъқуллангани тўғрисида хабар берилганди. Ўзбекистондаги амалдаги қонунчиликка кўра вилоят ҳокимлари ҳукумат қошидаги тиббиёт бош бошқармаси рўйхатида туради. Уларга зарур ҳолатларда тиббий диагностика қилиш, даволаш, умуман олганда, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мазкур бошқарма зиммасида.
Изоҳ (0)