Ўзбекистонда фаолият юритувчи вилоят ҳокимлари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси ва шаҳар, туман ҳокимлари даволаниш таътилига чиқди. Бу ҳақдаги маълумотни “Дарё” манбаси тасдиқлади.
Ҳокимлар айни пайтда Президент администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси тасарруфидаги 1- ва 2-сонли марказий клиник шифохоналарида даволанмоқда.
Маълум қилинишича, ҳокимларнинг даволаниш таътили 2024 йилнинг 2 январидан 9 январига қадар, бир ҳафта давом этади.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳам 2023 йилнинг декабрь ойида меҳнат таътилига чиқиб, қисқа фурсатда ишга қайтганди.
Изоҳ (0)