Фарғона вилоятида бир ойда учинчи қидирувдаги жиноятчи ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти ИИО ФМБ Пробация ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган М.Т.ни қўлга олди.
“Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади”, — дея мурожаат қилган вилоят ИИБ.
Апрель ойида ушланган жиноятчилар
Апрель ойида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси пост-патрул хизмати ва ЖТСБ 1-Минтақавий ҳудуд 1-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Д.И.ни қўлга олганди.
Шунингдек, шу ойда вилоят Ички ишлар бошқармаси Туманлараро ППХ отряд ходимлари Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, Олтиариқ тумани ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган Д.С. қўлга олинган.
Изоҳ (0)