Сурхондарёда бедарак йўқолган эркакни топишда ёрдамлашганларга 10 млн сўм берилади, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Денов тумани “Даҳана” маҳалласида яшовчи 1986 йил туғилган Урунов Хусин Ракибович 2024 йил 16 апрель куни яшаш манзилидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Ушбу фуқарони топилишида кўмаклашган фуқаролар 10 миллион сўм пул маблағи билан мукофотланади. Маълумот берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.
Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралди:
102, +998-91-232-01-01, +998-91-582-20-48
Изоҳ (0)