Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Серра-Леоне Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Ёнгаводан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда вазирнинг Telegram каналида маълум қилинди.
![](/static/2024/04/22/2024-04-22 21.20.39-ldozNd7v.jpg)
Маълум қилинишича, икки томонлама алоқаларни бойитиш учун ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжуд.
![](/static/2024/04/22/2024-04-22 21.20.41-6yhget5f.jpg)
“Жаноб элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида барча соҳалардаги кенг имкониятларни ўрганишда муваффақиятлар тилаймиз”, – дейилади хабарда.
Изоҳ (0)