Тошкент шаҳар ҳокимлиги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, 2024—2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Юнусобод туманининг Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан (КҲАЙ) ўтган 260 метр узунликдаги эскирган иссиқ сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан, биринчи босқичида, КҲАЙнинг Туркқўрғон кўчаси билан кесишмасидан Адҳам Раҳмат кўчасигача бўлган ҳаракат йўналишининг бир томони 19 апрель кунидан бошлаб 7 кун муддатга ёпилади.
Ҳаракат йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.
Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз, — дейилади хабарда.
Бундан олдин Тошкентда марафон ўтказилиши сабаб бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати чекланиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)