Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида “Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда югурамиз” шиори остида “Янги нафас” югуриш марафони бўлиб ўтди. Мазкур марафонда вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ҳам иштирок этиб, марафон иштирокчилари билан тенгма-тенг куч синашди. “Дарё” мухбири мазкур марафондан репортаж тайёрлади.
Марафончилар қисқа фурсатда уч километр масофани босиб ўтди.
Якунда ғолибларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди.
Бугун шунингдек, Ўзбекистоннинг Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Сирдарё, Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам “Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда югурамиз” шиори остида “Янги нафас” югуриш марафони бўлиб ўтган.
Изоҳ (0)