Тошкент вилоятида шарбат қутисининг ичига 3 млн рублни солиб олиб чиқилишига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қўшни давлатга ўтиш учун “Фарҳод” чегара божхона постига кириб келган фуқаронинг сумкаси текширилганида, шарбат қутисига хуфёна яширилган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 3 млн Россия рубли аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишларига рухсат этилади.
Изоҳ (0)