Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18 апрель куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Музокаралар якунида турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган битимларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2023 йил сентябрда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга борганди.
Изоҳ (0)