14 апрелга ўтар кечаси Исроил ҳудудига уюштирилган дронлар ва ракеталар ҳужуми Яқин Шарқ минтақасида “кучлар мувозанатини ўзгартирган”.
Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян маълум қилди.
“Шубҳасиз, тан олинган ўзини ўзи мудофаа тамойили асосида, шунингдек, эътироф этилган халқаро қонунлар ва меъёрларга мувофиқ амалга оширилган ушбу қимматли ва мураккаб ҳарбий ҳаракат Яқин Шарқ минтақасида кучлар мувозанати янгича тақсимланишига туртки берди”, — деди Абдуллоҳиян.
14 апрелга ўтар кечаси Эрон Исроилдаги нишонларга дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилди, ҳужумлар тўлқини тахминан беш соат давом этди.
Исроил томони мудофаа кучлари Эроннинг 300 га яқин снарядларининг 99 фоизини тутиб олганини қайд этди. Ракета ва дронларнинг аксарияти Эрондан, оз қисми эса Ироқ ва Ямандан учирилган.
Изоҳ (0)