Покистоннинг Панжоб штатида хотини ва етти нафар вояга етмаган боласини ўлдирган эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда NDTV хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, айбланувчи касби бўйича мардикорлик билан шуғулланган, моддий аҳволи яхши бўлмаган ва хотини билан тез-тез жанжаллашиб турган. У 42 ёшли рафиқаси ва саккиз ойликдан 10 ёшгача бўлган етти нафар фарзандини, жумладан, тўрт қиз ва уч ўғлига болта билан ҳужум қилиб, ҳаммасини жойида ўлдирган.
Эркак ҳибсга олинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
“Гумонланувчи ўз жиноятига иқрор бўлиб, болаларини бошқа боқа олмагани учун шундай қилганини айтган”, деди полиция. Воқеадан хабардор бўлган штат раҳбари Марям Навоз воқеадан афсусдалигини билдирди ва полиция бош инспекторидан ҳисобот сўради.
Изоҳ (0)