Покистонда содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 17 нафар зиёратчи ҳалок бўлди, 41 нафари жароҳатланди. Бу ҳақда Покистон маҳаллий ОАВ хабар берди.
Унга кўра, зиёратчилар Покистон жануби-ғарбидаги зиёратгоҳга кетаётган бўлган. Бахтсиз ҳодиса 10 апрель, чоршанба куни кечқурун Балужистоннинг Ҳуб туманида юз берган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус жарликка қулаган.

Жароҳат олганлар зудлик билан касалхонага ётқизилган.
8 апрель куни Россиянинг Самара вилоятида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учраши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида икки йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган, яна 10 киши касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)