Оқ уйнинг маълум қилишича, АҚШ президенти Жо Байден шанба куни тушдан кейин Вашингтонга қайтиб келган ва ўзининг миллий хавфсизлик гуруҳи билан Яқин Шарқдаги воқеалар юзасидан маслаҳатлашиш учун дам олиш кунини вақтлироқ тўхтатган.
Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги CGTN Аmericа телеканали хабарида айтилган.
Давлат раҳбарининг дам олиш кунларидан олдин эълон қилинган жадвалига кўра, 12 апрель, жума куни кечқурун Байден Делавер штатидаги Рехобот пляжидаги қароргоҳига борди ва у ерда 14 апрель, якшанба кунигача қолиши керак эди.
АҚШ президентининг зудлик билан мамлакат пойтахтига қайтиши Эроннинг Исроилга эҳтимолий ҳужуми фонида содир бўлмоқда. CBS News телеканали АҚШ расмийлари маълумотларига таяниб таъкидлаганидек, Байден “Эрон тез орада Исроилга зарба беришини” кутмоқда. Уларга кўра, ҳужумда 100 га яқин дрон, шунингдек, 150 та узоқ масофали қанотли ва баллистик ракеталар иштирок этади.
Хабарда айнан Яқин Шарқдаги қандай воқеалар муҳокама қилинаётганига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)