Исроилнинг 13 апрель куни уюштирган ҳужумида Ғазо марказидаги Абу Бакр ас-Сиддиқ масжиди тўлиқ бузиб ташланди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.
Манбага кўра, Исроил ҳаво кучлари Дайр ал-Балаҳ аҳоли зонаси ва унга туташ ҳудудларни ҳаводан ўққа тутган. Ҳудуд марказидаги масжид, оддий аҳоли турар жойлари жиддий ҳужумга учраган.
Расмий манбаларга кўра, Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари оқибатида ҳудуддаги 1200 дан ортиқ масжидлар вайрон қилинган. Ҳужумлар кўпинча жамоат намозлари пайтида амалга оширилган.
“Исроил армияси масжидни портлатишдан олдин аҳолини ҳудуддан эвакуация қилишни сўраган. Масжиднинг ҲАМАСга ҳам ёки ‘Исломий жиҳод’ гуруҳига ҳам ҳеч бир алоқаси йўқ. Масжид учун, ҳудуд аҳолиси учун биз масъулмиз” — деган ҳужум гувоҳларидан бири.
Изоҳ (0)