Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь—февраль ойларида 16,9 минг нафар чет эл фуқароси тижорат мақсадида ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11,5 минг нафарга ёки 3,1 баробарга ошган. Ўзбекистонга 2024 йилнинг дастлабки икки ойида энг кўп қуйидаги давлатларнинг фуқаролари тижорат мақсадида ташриф буюрган:
- Туркманистон – 12 013 нафар;
- Тожикистон – 2 937 нафар;
- Афғонистон – 582 нафар;
- Хитой – 260 нафар;
- Туркия – 243 нафар;
- Ҳиндистон –167 нафар;
- Жанубий Корея – 133 нафар;
- Қирғизистон – 101 нафар;
- Эрон – 65 нафар нафар;
- АҚШ – 61 нафар.
Аввалроқ Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь—февраль ойларида қарийб 13 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида ташриф буюргани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)