Еврокомиссия Киевнинг барча зарур шартларни бажарганини баҳолагандан сўнг, апрель ойида Украинага 1,5 миллиард евро тўлайди.
Бу ҳақда Еврокомиссия томонидан эълон қилинган баёнотда айтилади.
Бу пул 2027 йил охиригача 50 миллиард евролик бюджет ёрдам дастури доирасида иккинчи транш шаклида ўтказилади.
“1,5 миллиард евро миқдоридаги иккинчи транш Киев келишилган шартларни бажаргани ижобий баҳоланганидан кейин апрель ойида тўланиши режалаштирилган”, — дейилади баёнотда.
Март ойида Европа комиссияси ўқ-дорилар ишлаб чиқариш учун Европа мудофаа саноатига 500 миллион евро ажратиши маълум қилинганди.
Изоҳ (0)