НАТО Финляндияда қуруқликдаги кучларининг штаб-квартирасини қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Норвегия мудофаа вазири Берн Арил Граммга таяниб, Iltalehti хабар берди.
Объект Миккели шаҳрида қурилади, у Россия чегарасидан тахминан 140 километр узоқликда жойлашган. Бу бирлашган кучлар қўмондонлиги фаолиятини кенгайтиришга ҳисса қўшади. Янги қўмондонлик марказининг яратилиши “барча шимолий мамлакатлар”га НАТОга аъзолик имтиёзларини олиш имконини беради. Тинчлик даврида штаб-квартира НАТОнинг минтақадаги ўқув машғулотларини режалаштиради.
“Биз ягона қўмондонлик остида ва ягона минтақавий мудофаа режасининг бир қисми бўлишимиздан умидворман. Шундай қилиб, шимолий мамлакатлар биргаликда жиловловчи куч ва мудофаага эга бўлади”, — деди Грамм.
Янги қўмондонлик маркази Норфолкдаги (АҚШ) Бирлашган кучлар қўмондонлигига бўйсунади. НАТОга аъзо мамлакатлардан камида 375 нафар зобитни Миккелга юбормоқчи.
Миккели бир неча сабабларга кўра танланган, деб ёзади Iltalehti. Биринчидан, Финляндия армиясининг штаб-квартираси шу шаҳарда ишлайди. Иккинчидан, у ерда аэропорт ҳам бор. Бундан ташқари, шаҳар Жанубий Савония провинциясининг пойтахти. Финляндия мудофаа вазири Антти Хяккяненнинг келиб чиқиши айнан шу ердан.
- Финляндия 2023 йил 4 апрелда НАТОга қўшилди. Швеция 7 март куни расман НАТОнинг 31-аъзосига айланди. Россия президенти Владимир Путин Финляндия НАТОга аъзо бўлиш қарори билан Россия билан идеал муносабатларини бузганини айтди. Путин энди бу давлат билан чегарада Россия қўшинлари ва қурол тизимлари пайдо бўлишини таъкидлади.
Изоҳ (0)