Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Россия президенти Владимир Путин НАТОни урушга тортиш истагида эканлигини айтиб, Украина бўйича музокараларни рад этишда айблади. Бу ҳақда Tagesspiegel’га таяниб, “РИА Новости” хабар берди.
У, албатта, музокаралар олиб боришни истамайди, — деди у Funke газеталарига берган интервьюсида.
Бундан ташқари, Бербок Путин ғалаба қозонса, Европада хавфсизлик ва халқаро тартиб хавф остида қолишини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, вазир Украинага Европа Иттифоқи қўшинларини юборишга қарши чиққан.
Германия канцлери Олаф Шольц Путиндан қўрқиб Taurus ракеталарини етказиб беришга тўсқинлик қилдими, деган саволга жавобан, Бербок канцлерни ҳимоя қилишга қарор қилган ва Шольц Россия раҳбаридан қўрқмаслигини айтган.
Аввалроқ Путин Москва НАТО билан жанг қилмоқчи эмаслигини айтганди. У буни шунчаки бемаънилик деб атаган ва ҳарбий харажатлардаги фарқланишга ишора қилган.
Ноябрь ойи охирида Владимир Зеленскийнинг Олий Рададаги “Халқ хизматкори” партияси фракцияси раҳбари Девид Арахамия Украинадаги ҳарбий амалиётлар 2022 йил баҳорида якунланиши мумкинлигини, бироқ Украина расмийлари мамлакатнинг бетарафлигига рози бўлмаганини айтган эди. Истанбулда Россия томони билан музокаралардан сўнг Буюк Британиянинг ўша пайтдаги бош вазири Борис Жонсон Киевни Россия билан ҳеч нарса имзоламасликка ва “шунчаки жанг қилишга” чақирган. Тimes газетасига кўра, Буюк Британиянинг собиқ бош вазири 2022 йил баҳорида Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик музокараларининг бузилишига алоқадорлигини рад этган.
Изоҳ (0)